Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўққиз давлат фирибгарларга қарши кенг кўламли амалиёт ўтказди
Халқаро амалиёт доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уч қитъада фирибгарлик ва пул ювиш ишлари бўйича қидирув-тинтув тадбирларини ўтказди. Жиноятчилар 193 давлат фуқароларининг банк карталари маълумотларидан фойдаланган.
Фото: Björn Trotzki/IMAGO
Халқаро амалиёт чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Европа, Осиё ва Шимолий Америкадаги қатор мамлакатларда молиявий фирибгарлик ва пул ювиш билан шуғулланган, деб гумон қилинаётган шахслар манзилларида тентувлар ўтказди. Бу ҳақда 4 ноябр куни Германиянинг Федерал жиноят ишлари бўйича идораси (BKA) хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 193 давлатдан жабрланувчиларнинг банк карталари маълумотларидан фойдаланган. Жиноятчилар сохта сайтлар орқали онлайн хизматларга 19 миллиондан ортиқ обуна расмийлаштиргани ҳам қўшимча қилинди.
Шунингдек, фирибгарлар Германиядаги тўртта йирик тўлов сервисига ноқонуний кириб, улар орқали тўловларни амалга оширган, деган гумон бор.
Тинтувлар Германия, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Сингапур, Испания, АҚШ ва Кипрдаги кўплаб объектларда ўтказилди. BKA маълумотича, бир неча киши қўлга олинган.
Жиноят полицияси идораси амалдаги зарар бир неча юз миллион еврони ташкил қилишини қайд этди.
Мавзуга оид
10:52 / 13.12.2025
48 жабрланувчига 12,5 млрд сўм зарар – “Bilol's motors” автосалони раҳбари 9 йилга қамалди
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
12:53 / 08.12.2025
Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ рейди давомида аниқланди
22:21 / 02.12.2025