Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Кения бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади билан учрашди.
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
«Кения бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. –Биргаликда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида коммюнике имзоладик. Кения Африканинг энг динамик иқтисодиётларидан бири ва технология ҳамда инновациялар маркази сифатида жадал тараққиёт намоён этмоқда.
Биз икки халқ манфаатларига бевосита фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик имкониятларининг кенг доирасини муҳокама қилдик».
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
07:40 / 25.03.2026