Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади
Россиялик сайёҳлар агар визани 3 майга қадар расмийлаштирса, Францияга нобиометрик паспорт билан киришлари мумкин бўлади.
Франция Россиянинг беш йил муддатга бериладиган нобиометрик паспортини амалдаги сафар ҳужжати сифатида тан олишни тўхтатади. Бу борадаги тегишли эълон Россияда Шенген визаларини расмийлаштириш билан шуғулланувчи VMS виза маркази сайтида пайдо бўлди.
Визавий марказнинг маълум қилишича, россиялик сайёҳлар яна қисқа муддатга, агар визани 3 майга қадар расмийлаштирса, Францияга нобиометрик паспорт билан киришлари мумкин бўлади.
Саёҳатчилар учун мўлжалланган «Улетет» номли Telegram канал Европа Иттифоқи кенгаши расмий сайтида Россияда берилган нобиометрик паспортлар энди Франция томонидан тан олинмаслиги ҳақидаги маълумотни топди. Фақат 15 ёшгача бўлган болаларга берилган паспортлар бундан мустасно.
Франциянинг Россиядаги элчихонаси бу ўзгаришлар ҳақида баёнот бермаган. Францияда яшаётган россияликлар ўз паспортларини қачонгача янгилаши кераклиги ҳозирча номаълум.
Франция сўнгги йилларда россиялик сайёҳлар орасида Шенген визасини олиш учун энг талабгир давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки уруш бошланганидан кейин ҳам Франциянинг Россия фуқароларига нисбатан виза сиёсати Евроиттифоқдаги энг либераллардан бирилигича қоляпти.
Бундан олдин Россиянинг биометрик бўлмаган паспортларини Чехия, Эстония ва Дания ҳам тан олишни тўхтатган эди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026