Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
Ёлғиз яшовчи фуқаро эшигини очолмай қолган ва ФВБ ходимлари томондан қутқарилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги хонадонда ёлғиз яшовчи фуқаро уйида қамалиб қолгани туфайли Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ходимлари томонидан қутқарилди.
Қайд қилинишича, унинг эшигини очмаётганлигидан ҳавотирланган яқин қариндоши Қорақалпоғистон Республикаси ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, хонадон эшиги очиб берган. Шунда ёлғиз яшовчи фуқаро қон босими кўтарилиб кетгани оқибатида қўл ва оёқлари ишламай қолгани маълум бўлган.
Қутқарувчилар томонидан фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
11:50
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026