Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрланмоқда — Axios
Доналд Трамп маъмурияти «ёпиқ эшиклар ортида» АҚШ президентининг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан янги учрашуви имкониятини муҳокама қиляпти.

Фото: Getty images
Доналд Трамп КХДР билан музокараларни қайта тиклашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмуриятидаги манбаларига таяниб, Axios хабар берди.
Маълумотларга кўра, Трамп маъмурияти собиқ расмий шахслар ва ташқи экспертлар билан «ёпиқ эшиклар ортида» АҚШ президентининг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан янги учрашуви имкониятини муҳокама қиляпти.
Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати даврида Ким Чен Ин билан уч марта учрашганди: 2018 йил июнда, 2019 йил феврал ва июнда. Биринчи учрашув давомида КХДР АҚШдан хавфсизлик кафолатлари эвазига ядровий қуролсизланишни ўз зиммасига олган.
Axios суҳбатдошларининг айтишича, олдинги музокаралар КХДРнинг ядровий қурол устидаги ишлардан воз кечишга қаратилган бўлсада, ҳозирда Ким Чен Ин ушбу ғояни жиддий қабул қилмаётган бўлиши мумкин.
Март охирларида АҚШ президенти журналистлар билан суҳбатда КХДР етакчиси билан музокараларни тиклаш имкониятини истисно этмаганди. «Сўнгги тўрт йил ичида кўп нарса ўзгарди. Биз баҳолаяпмиз, таҳлил қиляпмиз ва потенциал сценарийни муҳокама қиляпмиз», — дейди аноним манба.
Агентликнинг яна бир манбаси маъмурият аъзолари учрашувнинг «дастлабки режалари» билан шуғулланаётганини айтган. Уларга кўра, Трампнинг эътиборини тортиш учун Ким Чен Индан «биргина жозибадор мактуб» етиши мумкин, «кейин эса ишлар юришиб кетади».
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:35
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди

14:52
Рақамли хизматлар солиғи – АҚШ ва Канада ўртасида янги савдо уруши хавфи юзага келди

12:54
Туғилиш ҳолати бўйича фуқаролик: АҚШ Олий суди - Трамп томонида

11:35