Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ Рубио билан "Германия учун муқобил" бўйича баҳсда: Бу - демократия
АҚШ давлат котиби билан тортишувда Германия Ташқи ишлар вазирлиги Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идорасининг «Германия учун муқобил» партиясини федерал даражада ўнг экстремистик деб таснифлаш ҳақидаги қарорини ҳимоя қилди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан мунозарада Германия Ташқи ишлар вазирлиги Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идорасининг "Германия учун муқобил" партиясини федерал даражада ўнг экстремистик деб таснифлаш ҳақидаги қарорини ҳимоя қилди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги 2 май, жума куни X ижтимоий тармоғида тегишли пост қолдирди.
«Бу - демократия. Бу қарор - Конституциямиз ва қонун устуворлигини ҳимоя қилиш бўйича пухта ва мустақил тергов натижасидир», — дея маълум қилди Германия ТИВ.
Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал идора «интенсив ва ҳар томонлама экспертизадан сўнг» тегишли баҳо берди, деб таъкидлади BfV.
Германия ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Нэнси Фезер эксперт баҳосига «ҳеч қандай сиёсий таъсир» йўқлигини айтди.
«Янги мақом 1100 саҳифалик ҳисоботда баён этилган кенг қамровли ва нейтрал таҳлил натижасидир», деди Фезер.
«Охирги сўз мустақил судларга қолдирилади. Биз ўз тарихимиздан биламизки, ўнг экстремизмга чек қўйиш керак», — дея таъкидлади Германия Ташқи ишлар вазирлиги ўз навбатида.
Мавзуга оид
09:26
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
20:02 / 25.04.2026
Politico Рубиони 2028 йилда АҚШ президентлигига номзод деб ҳисобламоқда
23:38 / 22.04.2026