Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда қурилиш йўналишидаги лойиҳалар юзасидан музокара ўтказмоқда
Ўзбекистон элчиси Мансур Қиличев Мисрнинг Sabbour Consulting компанияси бош ижрочи директори Умар Саббур билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Умар Саббур Ўзбекистон вакиллари билан қурилиш ва консалтинг йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирди. Мазкур лойиҳаларга мисрлик юқори малакали муҳандислар ва мутахассислар ҳамда Саудия Арабистонидаги шериклар ҳам жалб қилинади.
У, шунингдек, жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Sabbour Consulting кўп тармоқли муҳандислик консалтинг компанияси бўлиб, у 1957 йилда ташкил этилган. Компания Мисрда шаҳарсозлик ва янги инфратузилмаларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Хусусан Қоҳира метроси лойиҳаси, "6 октябрь" ва Янги Бани Сувайф каби шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.
Компания архитектура ва конструктив лойиҳалаш, шаҳарсозлик ва ландшафт дизайни, механик, электр ва санитария муҳандислиги, лойиҳа бошқаруви, қурилиш назорати, мулкни баҳолаш каби хизматларни таклиф этади.
Мавзуга оид

09:07
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

21:26 / 07.07.2025
Sergeli City'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди

09:03 / 03.07.2025
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин

17:42 / 01.07.2025