Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашдилар.
Учрашувда бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, Ал-Азҳар университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг ўзаро бирдамлигини кучайтириш мақсадида ўзбекистонлик талабалар уюшмасини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида талабалар кун тартибидаги долзарб муаммолар, таълим жараёнидаги қийинчиликлар, турли маиший масалалар, ҳужжатлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, элчихона, университет раҳбарияти ва талабалар ўртасида доимий алоқаларини мустаҳкамлаш, талабалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий, маънавий ва илмий фаоллигини рағбатлантириш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув якунида талабалар уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026