Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
Kun.uz'га келиб тушган мурожаатда, салкам 200 нафар тарбияланувчига эга Булунғурдаги 11-боғчада болаларга камида икки кун гўштсиз таом берилгани айтилади. Мактаб вазирлиги ва болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган 11-сонли давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилаётгани айтилмоқда. Kun.uz ихтиёрига ана шундай иддао битилган видео келиб тушди.
“2025 йил 5 май куни. Мана, қозонда 1 грамм гўшт йўқ. Жума, 2 май куни ҳам гўштсиз овқат қилинган”, – дейди видео муаллифи боғча ошхонасидаги қозонни кўрсатиб.
У болалар овқатланиб ўтирган хонага кириб, уларнинг косаларини ҳам тасвирга олган ва шундай деган: “Болажонларнинг овқатида гўшт деган нарса йўқ”.
Мурожаатчи болалар хонасида бир аёл (эҳтимол, тарбиячи) билан гаплашган, у ҳам 2 ва 5 май кунлари гўштсиз овқат қилинганини тасдиқлаган. Аёл боғча тарбияланувчилари сони 194 нафар эканини айтган.
Мурожаатчи, шунингдек, боғчага таркиб жиҳатдан сигир сутидан олинмаган сариёғ олиб келинганини ҳам даъво қилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Kun.uz сўровига жавобан ҳолат ўрганилаётганини, қўшимча ахборот берилишини маълум қилди. Воқеани болалар омбудсмани ҳам текширмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, боғчада 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар гўштнинг турига қараб кунлик ўртача 60/45 граммдан 80/60 граммгача, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлганлар эса 80/60 граммдан 90/65 граммгача мол, қўй, парранда ва қуён гўштини истеъмол қилиши лозим.
Мавзуга оид
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
14:26 / 28.05.2026