Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия биринчи бўлиб АҚШ билан «савдо битими» тузди
Трамп келишувни «тўлиқ ва кенг қамровли» деб таърифлади, аммо аниқ тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмади.
АҚШ президенти Доналд Трамп «Truth» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Буюк Британия билан савдо масалалари бўйича келишувга эришганини эълон қилди.
У келишувни «тўлиқ ва кенг қамровли» деб таърифлади, аниқ тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмади. Бу Трамп ўнлаб мамлакатларга қарши бошлаган савдо уруши давридаги биринчи битим ҳисбланади.
BBC нашрининг қайд этишича, Британия ҳукумати АҚШ янги маъмурияти билан келишувга эришган биринчи давлат сифатида маълум имиж имтиёзларини олади, гарчи бу натижага нима эвазига эришилгани номаълумлигича қолмоқда.
Янги шартлар Британия томони учун аввалги ҳолатга нисбатан қанчалик фойдали бўлиши ҳозирча номаълум. Оқ уй аввалроқ Британиянинг барча товарларига 10 фоизлик, автомобиллар ва пўлатга эса 25 фоизлик бож жорий этган эди. Ушбу тарифлар Британия маҳсулотларини қимматлаштиради ва АҚШда уларга бўлган талабни камайтиради.
BBC нашрининг таъкидлашича, Лондон билан эълон қилинган келишувга қарамай, молиявий бозорларда кескинлик сақланиб қолмоқда, чунки АҚШ асосий савдо шериги Хитой билан музокаралар энди бошланмоқда ва қийин бўлиши ваъда қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
14:43 / 07.07.2026