Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
КХДР етакчисининг сўзларига кўра, бу мамлакат учун «муқаддас миссия»дир.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга нисбатан тажовузкор бўлса, Ғарб давлатлари билан уруш бошлаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.
Унга кўра, агар Ғарб Россияга «ҳужум» қилса, ўз армиясига русларга ҳужумни қайтаришда ёрдам беришни буюради.
«Агар Қўшма Штатлар ва унинг ғарбий малайлари бўлмиш ядро давлатлари қардош мамлакатимиз Россия Федерациясига ҳарбий бостириб кириш ҳақидаги хавфли ғоясидан воз кечмаса ва ҳужумга ўтса, мен мамнуният билан ва ҳеч иккиланмасдан душманнинг босқинини қайтариш учун ҳарбий куч ишлатишни буюраман», деди у.
Ким Чен Ин, шунингдек, бу шимолий кореяликлар учун «биродарлар ва ўртоқлар сифатида» бажариши лозим бўлган «муқаддас миссия» деб атади.
Аввалроқ Ким Чен Ин ўз жангчиларининг Россия-Украина урушидаги иштироки ўзини оқлашини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар Россияга қарши ҳарбий провокацияларни давом эттирса, Шимолий Корея ҳарбий куч ишлатишдан тортинмайди.
Мавзуга оид
20:34 / 07.07.2026
ХОҚ россиялик спортчилардан барча чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди
09:14 / 07.07.2026
Трамп: Украинада тинчлик кўпчилик ўйлагандан ҳам яқин
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026