Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Шунингдек, яна 35 киши жароҳат олган бўлиб, улар шифохоналарга етказилган.
Шри-Ланкада автобус жарликка тушиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб маҳаллий Adaderana портал хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида камида 35 киши жароҳат олган. Улар Нувара-Элия ва Котмаледаги шифохоналарга етказилган.
ЙТҲда ҳалок бўлганлар шахси ҳозирча аниқланмаган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Шри-Ланканинг Марказий провинциясидаги Котмале ҳудудида содир бўлган. Мамлакат Транспорт кенгашига тегишли автобус жанубий Катарагама зиёратгоҳидан Курунегалага кетаётганида йўлдан чиқиб, қарийб 100 метр баландликдан қулаб тушган.
Аввалроқ Шри-Ланкадаги Мадуру Оя сув омборига Bell 212 вертолёти қулаб тушган эди. Мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) вакилининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси фуқаролик уруши тугаганига бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий парадга тайёргарлик доирасида синов парвозини амалга ошираётган бўлган.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026