Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Вертолёт ҳарбий парадга тайёргарлик дорасида ўтказилаётган синов парвози вақтида ҳалокатга учраган.
Шри-Ланкада бортида ўнга яқин одам бўлган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, Bell 212 вертолёти Мадуру Оя сув омборига қулаб тушган. Мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) вакилининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси фуқаролик уруши тугагани бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий парадга тайёргарлик доирасида синов парвозини амалга ошираётган бўлган.
Ҳалокатдан кейин олти нафар жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган, аммо уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган — тўрт нафар махсус кучлар ҳарбийси ва икки ҳафар ҲҲК ҳарбий хизматчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Қолган йўловчилар турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Вертолёт қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Таъкидланишича, ҳолат бўйича тергов давом этмоқда ва унинг тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, апрел охирларида Таиландда енгил моторли Twin Otter самолёти ҳалокатга учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:40 / 05.03.2026