Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия канцлери Россияга қарши янги қаттиқ санкцияларни истисно этмади
Германия ҳукумати жорий ҳафта Украинадаги урушни ҳал қилишда «ҳақиқий ўзгариш» кузатилмаса, Европа даражасида Россияга қарши санкциялар сезиларли даражада кучайтирилишини талаб қилмоқчи. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц сешанба куни Берлиндаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Келажакдаги эҳтимолий санкциялар ҳақида гапирар экан, Мерц энергетика ва молия соҳаларини тилга олди, деб ёзади "Немис тўлқини". Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари Россия 30 кунлик сўзсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини эълон қилиши керак, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Фридрих Мерц Европа давлатлари томонидан белгиланган муддат тугаганми, деган саволга жавоб берар экан айтиб ўтди. Улар, аввал хабар қилинганидек, агар Россия 12 майгача 30 кунлик оташкесимга риоя қилишни бошламаса, янги санкциялар пакети устида иш бошлайди. Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус маълум қилди.
Германия ҳукумати вакилининг баёнотига жавобан Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков: «Россия билан ультиматум тилида гаплашиб бўлмайди», деди.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026