Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларни роботлар билан алмаштириш таклиф этилди
Роботлар касал бўлмайди, ўзини ёмон тутмайди, ичмайди, безовта қилмайди, зўрламайди, деди ташаббус муаллифи.
Россияга мигрантларни мослаштириш марказлари керак эмас, бунинг ўрнига давлат ишчи кучи танқислигини бартараф этиш учун ишлаб чиқаришни роботлаштиришга сармоя киритиши керак. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Сергей Муратов айтди.
«Шахсан саноатчи сифатида бугунги кунда маблағни автоматлаштириш ва робототехникага йўналтирган бўлардим ва чет эл фуқароларининг мослашув марказларини яратмаган бўлардим. Бу мамлакатни олдинга силжитган бўларди», деди у.
Сенаторнинг қайд этишича, у мигрантларни мослаштириш дастурлари самарадорлигига шубҳа қилади. Тез орада Кемерово ва Челябинск вилоятлари, Татаристон, Якутия ва Хабаровск ўлкасида мигрантларга рус тили ва анъаналарини ўргатиш бўйича тажриба марказлари очилади.
«Қандай қилиб маълум бир вақт ичида вояга етган эркакларни ёки катта ёшли аёлларни қайта тарбиялаш мумкин? Улар бизга қандай маданият ва нима билан келаётгани аниқ», деди Муратов ўз фикрини тушунтирмасдан.
«Роботлар касал бўлмайди, ўзини ёмон тутмайди, ичмайди, безовта қилмайди, зўрламайди», деб хулоса қилди у.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
20:27 / 26.06.2026