Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди» - Трамп урушни тугатиш ҳақида
Оқ уй раҳбари Украина билан музокаралар учун Туркияга борган Россия делегацияси таркибига Путин киритилмаганидан хафа эмаслигини қўшимча қилди.
Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашмагунча Украина бўйича тинчлик музокараларида ҳеч қандай тараққиёт бўлмаслигини айтди, деб хабар берди Reuters.
«Путин ва мен учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди», деди Трамп журналистларга.
Трамп Украина билан музокаралар учун Туркияга борган Россия делегацияси таркибига Путин киритилмаганидан хафа эмаслигини қўшимча қилди, деб ёзди CNN. У Россия делегацияси таркиби ҳақида ҳеч нарса билмаслигини таъкидлади.
Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар 15 май куни Истанбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Доналд Трамп Туркияга боришга тайёрлигини айтди, бироқ Владимир Путин музокараларда иштирок этишдан бош тортгач, бу ғоядан воз кечди. Трамп зарурат туғилса, 16 май куни Туркияга боришга тайёрлигини айтди.
Кремль яқин кунларда Путин ва Трампнинг учрашуви режалаштирилмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:13
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026