Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия давлат бюджети 2029 йилгача миллиардлаб еврони йўқотади
Германиянинг янги ҳукумати келгуси йилларда қонунчиликдаги ўзгаришлар туфайли миллиардлаб еврони солиқлар кўринишида йўқотади, бу эса бюджетни режалаштиришни мураккаблаштиради, дея тахмин қилмоқда экспертлар.
Христиан-демократик иттифоқ ва Христиан-социал иттифоқ (ХДИ/ХСИ) ва Социал-демократик партия (ГСДП)нинг консерватив блокидан иборат янги Германия ҳукумати келгуси йилларда қонунчиликдаги ўзгаришлар туфайли миллиардлаб еврони солиқлар кўринишида йўқотади, бу эса бюджетни режалаштиришни мураккаблаштиради. Бу ҳақда 16 май, жума куни AFP агентлиги хабар берди.
Германия Иқтисодиёт вазирлигининг ишчи гуруҳи 2029 йилга бориб федерал ҳукуматнинг даромадлари 2024 йил октябр ойида кутилганидан 33,3 миллиард еврога кам бўлишини тахмин қилмоқда. Бутун давлат сектори, жумладан, федерал даража, ерлар ва муниципалитетлар учун солиқ тушумларининг 81,2 миллиард еврога камайиши кутилмоқда.
Асосий сабаб — фуқаролар учун янги солиқ имтиёзлари. Апрель ойида Германия Иқтисодиёт вазирлиги прогноз эълон қилди, унга кўра Германияда иқтисодий ўсиш 2025 йилда нолга тенг ва 2026 йилда 1 фоизни ташкил қилади.
«Иқтисодий ўсиш суръатлари орқали даромадларни оширишимиз керак», деди Германиянинг янги молия вазири, вице-канцлер Ларс Клингбайл. «Бу янги молиявий имкониятларга эга бўлишнинг ягона йўли. Шунинг учун биз ҳозир мамлакатимизнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг кенг кўламли модернизациясини бошламоқдамиз», — дейди у. Клингбайлнинг қўшимча қилишича, дефицит «бюджетни тайёрлашни осонлаштирмайди». Унинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичда унинг консолидацияси жараёни бошланган.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026