Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Чехия элчиси Лубомир Фреборт билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Прагада элчихонаси очилиши муҳимлигини, бу икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлишини таъкидладилар. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, фармацевтика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларига чех сармояларини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, чех компаниялари Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда, жумладан, Тошкент метрополитенини такомиллаштириш ва Урганчда трамвай йўналишларини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Элчи, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантиришга қизиқиш билдирар экан, Тошкент ва Карлови Вари ўртасида ҳафтада бир марта амалга ошириладиган тўғридан тўғри рейс мавжудлигини таъкидлади. Бу эса Чехияга ташриф буюришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари учун янги имкониятлар очиб, мамлакатлар ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларида фаол алоқаларни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:22 / 26.05.2026