Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
Можарода автобус ҳайдовчиси иштирок этмаган.
Тошкент шаҳрида автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган енгил автомобил ҳайдовчиси йўловчилар томонидан дўппосланди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, можаро 25 апрел куни юз берган ва бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Таъкидланишича, Чилонзор тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган 69-йўналиш автобуси олдида енгил автомобил ҳайдовчиси турли хил хавфли манёврларни амалга оширган, жумладан, кескин тормоз берган. Оқибатда автобус тўхташга улгурмай, енгил автомобил билан тўқнашгани кўринади.
Автобус ичида бу вақтда 50 нафарга яқин йўловчи бўлгани, улардан баъзилари тўқнашув оқибатида йиқилгани айтилмоқда. Шундан сўнг, дарғазаб йўловчилар автобусдан тушиб, енгил автомобил ҳайдовчисини дўппослаган.
Ҳодиса қандай якунлангани маълум эмас, жабрланганлар тўғрисида ҳам маълумот йўқ.
Қайд қилинишича, автобус ҳайдовчиси можарога аралашмаган.
Мавзуга оид
09:29
Чилонзорда Кичик ҳалқа йўлида транспорт ҳаракатига чеклов жорий этилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026