Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
Прогнозларга кўра, зилзила 2055 йилга қадар содир бўлади ва унинг магнитудаси 6,7 баллга етиши ёки ундан ошиши мумкин.
АҚШ Геология хизмати (USGS) сейсмологлари Калифорния ҳудудида кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли кескин ошганидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Шимолий Калифорния соҳилларида ўтган бир кечанинг ўзида бир неча дақиқа фарқ билан еттита ерости силкиниши юз берган. Қурбонлар ва талафотлар кузатилмаган, аммо мутахассислар буни хавотирли сигнал сифатида баҳоламоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоли 72 фоизга етган. Кейинги 30 йил ичида Шимолий Калифорнияда 6,7 магнитудали ёки ундан кучли зилзиланинг юз бериш эҳтимоли юқори. Айрим экспертлар бу янада эртароқ — 2032 йилгача содир бўлишини тахмин қилмоқда.
Мутахассислар орасида алоҳида хавотир уйғотаётган нарса — бу деярли 1300 километрга чўзилган Сан-Андреас ёриғи бўлиб, у бутун Сан-Франциско кўрфази минтақасидан ўтади.
Олимларнинг ҳисоблашича, айнан шу ерда навбатдаги ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин. Сан-Францискода охирги йирик зилзила 1989 йилда кузатилган ва 63 кишининг ўлимига сабабчи бўлган эди, шунингдек, ўшанда 4 мингга яқин одам жароҳат олган.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
09:33 / 09.01.2026