Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото
Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Жоржа Мелонига президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Италия бош вазири Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, дунёга машҳур Регистон майдони буюк аждодларнинг бунёдкорлик салоҳиятини акс эттирувчи мамлакатнинг асосий ташриф қоғозидир. Мажмуадаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг улуғворлиги, бой тарихи ва бетакрор меъморчилиги билан меҳмонларда чуқур таассурот қолдирмоқда.


Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ шаҳарсозлиги дурдонасининг қурилиш тарихи, меъморий ечимлари ва безакларининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, шунингдек, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сўнгра давлат раҳбарлари Silk Road Samarkand халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғида бўлди. «Халқимизнинг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмалар томоша қилинди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди», — дейилади хабарда.



Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025