Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қурилишдаги ноқонуний мигрантларни аниқлаш учун дрондан фойдаланилди
Дрон янги қурилаётган кўпқаватли уй хоналарини текширди ва яширинган одамларни топди.
«Росгвардия» ходимлари Краснодар шаҳри полициясига қурилиш майдонларида ноқонуний мигрантларни топишда ёрдам бериш учун дронлардан фойдаланди. Квадрокоптерлардан олинган видеони «Росгвардия» Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси эълон қилди.
Кадрларда дрон янги қурилаётган кўпқаватли уй хоналарини текшираётгани ва яширинган одамларни топгани кўрсатилган.
Қайд қилинишича, полиция икки қурилиш объектидаги 100 дан ортиқ хорижлик ишчиларни текширишга муваффақ бўлган.
«Рухсатсиз ишлаётган марказий осиёлик 14 нафар ноқонуний мигрант аниқланди», дейилади хабарда.
Уларни жарима ва депортация кутмоқда. ОМОН ва СОБР ходимлари мигрантларни тинтув қилган. Бу жараён «профилактика» деб номланган.
Аввалроқ, Россия қурилиш майдонларида ишлаётган мигрантлар сони 500 минг кишини ташкил қилиши, бу 2024 йил бошига нисбатан мутлақ кўрсаткичларда 15-20 фоизга кам экани айтилган эди. Бу ҳолат Россияда қурилиш соҳасининг секинлашиши ва бир вақтнинг ўзида миграция сиёсатининг кескинлашуви туфайли ишчи кучига бўлган эҳтиёжнинг камайиши билан изоҳланди.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
15:20 / 09.06.2026