Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Суд қарори Трамп маъмуриятига Қўшма Штатларда гуманитар дастур доирасида яшаб келаётган Куба, Никарагуа, Венесуэла ва Ҳаитидан келган мигрантларни депортация қилиш имкониятини тақдим этади.
АҚШ Олий суди Доналд Трамп маъмуриятига Жо Байденнинг 500 мингдан ортиқ мигрантга мамлакатда яшаш имкониятини тақдим этиш борасидаги гуманитар дастурини бекор қилишга рухсат берди, деб ёзмоқда The New York Times.
«Судя Кетанжи Браун Жексон номига берилган ва у томонидан кўриб чиқишига юборилган [суд қарорини] тўхтатиб туриш бўйича илтимоснома қаноатлантирилди», — дейилади қарорда.
Қарор АҚШдаги Куба, Никарагуа, Венесуэла ва Ҳаитидан келган мигрантларни депортация қилиш имконини беради. Жо Байден президентлиги даврида ишга туширилган дастур уларга Қўшма Штатлар ҳудудига кириш ва хусусий ҳомий мавжудлиги шарти билан тезлаштирилган тартибда ишлаш учун рухсатнома олиш имкониятини тақдим этган.
Байден маъмуриятининг гуманитар дастурини бекор қилиш таклифи — Трампнинг миграция сиёсатига боғлиқ кўплаб қарорларидан биридир. Президентлик муддати бошланганидан кейин Доналд Трамп маъмурияти депортация қилингалар рўйхатини эълон қилишни тўхтатиб қўйди. Апрелда Оқ уй суд жараёнлари узоқ давом этиши сабаб мигрантларни суд қарорисиз мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилди.
20 май куни суд Трамп маъмуриятига Венесуэладан келган қарийб 350 минг мигрантни депортация қилишга рухсат берди. Улар АҚШда вақтинчалик ҳимоя дастури асосида яшаб келган. Шу куни The Washington Post газетаси Трамп маъмурияти юз минглаб мигрантлар учун депортация режасини ишлаб чиққани ҳақида ёзди. Судан, Афғонистон, Яман, Ливия, Украина ва бошқа давлатлар фуқаролари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026