Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди
Бўрилар ҳайвонот боғига топширилган ва ветеринария кўригидан ўтказилиб, уларнинг соғлом экани аниқланган.
Фото: Экология вазирлиги
Андижон шаҳридаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида бўрилар боқиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Экология бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти прокуратураси, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамкорлигида профилактика ҳамда суриштирув ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида, Андижон шаҳар «Фаробий» МФЙда яшовчи фуқаро А.А. шаҳар ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида иккита Ўрта Осиё бўрисини боқиб келгани аниқланган. Фуқаро 23 май куни ўз ихтиёри билан ушбу бўриларни «Усмонобод Файзи» МЧЖга қарашли ҳайвонот боғига топширган.
Ҳозирда бўрилар ветеринария кўригидан ўтказилган ва уларнинг соғлом экани аниқланган.
«Бўриларнинг келгусида ҳайвонот боғида қолиши ва парвариши юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:00 / 17.04.2026