Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:25 / 02.06.2025
4331
2 дақиқада ўқилади
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судялар олий кенгаши ва Судялар олий малака ҳайъатининг очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ:
- Очилов Дилмурод Мадаминович – судялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг тергов судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят маъмурий судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
- Мамирова Алломахон Ўрозалиевна – судялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
- Қурбонова Зубайда Истамовна – судялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Болтаев Алмос Асатович – судялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
18:18 / 05.03.2026
Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланди
14:56 / 15.01.2026
Туман (шаҳар) ва вилоят судларига раис лавозими керакми?
19:07 / 13.01.2026