Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия мактаб ўқитувчилари малакасини оширади
Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигидаги делегация Малайзияга сафари давомида Куала-Лумпур шаҳридаги UCSI халқаро мактаби фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида UCSI халқаро мактаблар тармоғи бош ижрочи директори Вилли Тан ва Куала-Лумпур шаҳридаги UCSI халқаро мактаби директори Иаин Слейд билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида мактаб таълими соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча жабҳаларда, шу жумладан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Республикада ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни келажак истиқболларини муҳокама қилиш ва бу борада мавжуд имкониятлар билан танишиш мақсадида UCSI халқаро мактаби раҳбарияти яқин келажакда мамлакатга ташриф буюриш бўйича таклифни ижобий қабул қилди.
Шунингдек, Халқаро мактабга ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари бу ерда ўқувчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
08:18 / 05.05.2026