Жаҳон | 20:32 / 05.06.2025
3820
2 дақиқада ўқилади

Пентагон катта кемаларни йўқ қиладиган авиабомбани синовдан ўтказди

Янги Quicksink авиабомбаси АҚШ стационар ёки ҳаракатланувчи кемаларга зарба бериш қобилиятини сезиларли даражада оширгани таъкидланмоқда.

Фото: United States Air Force

Американинг B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолёти душманнинг катта кемаларини йўқ қилишга мўлжалланган қудратли Quicksink авиабомбасини синовдан ўтказди.

Newsweek хабарига кўра, Quicksink - бу катта ҳарбий кемаларни йўқ қилишга қодир бўлган юқори аниқликдаги арзон авиабомбани яратиш дастури, унинг тафсилотлари ошкор этилмаган.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси маълумотларига кўра, авиабомба апрель ойи охирида Флорида яқинида Атлантика океанида, шунингдек, ўтган йили Тинч океанида синовдан ўтказилган.

«Биз стационар ёки ҳаракатланувчи кемаларга зарба бериш қобилиятимизни сезиларли даражада оширадиган янги Quicksink қуролини яратдик», деди Ҳарбий ҳаво кучлари штаб бошлиғи генерал Дэвид Аллвин.

Яқинда АҚШ бомбардимончи самолёти Тинч океанида ҳарбий кемаларни чўктириш учун мўлжалланган «инқилобий» қуролни синовдан ўтказди. Quicksink номи билан танилган янги қурол денгиз нишонларини «тез ва самарали тарзда» чўктириши мумкин, дейилади ҳаво кучлари тадқиқот лабораторияси баёнотида.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозир Хитой Тинч океанида АҚШ билан рақобатда устунлик қилмоқда ва 370 та кема ва сувости кемаларига эга.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид