Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди
Шифокор беморнинг сурункали касалликлари — қон босими, диабет ва юрак билан боғлиқ муаммоларини инобатга олмасдан, анестезияни ҳаддан ортиқ кўп миқдорда қўллаган.
Бразилияда лотереяда 36 миллион доллар ютуқ чиққан эркак стоматологик жараён вақтида вафот этди, деб хабар беради Ultimos Segundo.
Қайд этилишича, 73 ёшли чорвадор Антониу Лопес де Сикейра Mega-Sena8 лотереяси тарихидаги энг йирик мукофот — 201 миллион реални (қарийб 36 миллион доллар) ютиб олган. Орадан 25 кун ўтгач эса эркак Куяба шаҳрида стоматолог қабулида вафот этган.
Полиция маълумотларига кўра, шифокор беморнинг сурункали касалликлари — қон босими, диабет ва юрак билан боғлиқ муаммоларини инобатга олмасдан, анестезияни ҳаддан ортиқ кўп миқдорда қўллаб юборган.
Бемор бир муддат қабул бўлимида бўлган, унинг аҳволини ҳеч ким кузатмаган. Кўп ўтмай эркакнинг юрак уриши тўхтаган.
Маҳаллий прокуратура шифокорлар масъулиятсизлиги факти бўйича иш очган. Тергов натижасида Антониу Лопес де Сикейранинг ўлими лотереядаги ютуғи билан боғлиқ эмаслиги, балки тиббий хато ва яхши парвариш йўқлиги оқибати юзага келгани аниқланган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026