Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда автойўллар ҳолати бўйича маълумот базасини яратади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Protasco Berhad компанияси ижрочи директори Чонг Тхер Верн ва HCM Engineering компанияси директори Мохд Фаузи бин Якуб билан учрашув ўтказди.
Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги делегациясининг жорий йил апрел ойида Малайзияга сафари чоғида муҳокама қилинган масалалар ижроси кўриб чиқилди.
Чонг Тхер Верн республикада автомобил йўлларининг ҳолати бўйича маълумотлар базасини яратиш, уларни таъмирлаш ва сақлашда замонавий ечимларни тақдим этиш ва компания томонидан яратилган инновацион маҳсулот – биобитумни ишлаб чиқаришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
Малайзия томони, шунингдек, Тошкент вилоятида меваларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш, тоғ-кон саноатида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирди.
Учрашувда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Protasco Berhad компанияси ўртасида имзоланган қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, телекоммуникация, йўлларни лойиҳалаш, қуриш, сақлаш ва таъмирлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида англашув меморандуми асосида ишларни бошлашга келишиб олинди.
Шунингдек, мазкур компания раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг жорий йил июн ойида Ўзбекистонга сафарини уюштириш режалаштирилди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026