Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди
Томонлар таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси раҳбари вазифасини бажарувчи – АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи Эрик Мейер билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, Мирзиёева ва Мейер икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилган.
Таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритилган.
«Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.



Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026