Британиялик таниқли ёзувчи Фредерик Форсайт вафот этди
«Уруш итлари» ва «Шоқол куни» бестселлер китоблари муаллифи Фредерик Форсайт қисқа муддатли касалликдан сўнг 86 ёшида вафот этди.

Фото: Murdo MacLeod/The Guardian
Британиялик ёзувчи ва сценарийнавис Фредерик Форсайт қисқа муддатли хасталикдан сўнг 86 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда The Guardian ва бошқа Британия ва халқаро ОАВ 9 июн, душанба куни Форсайтнинг адабий агенти Жонатан Ллойдга таяниб.
Фредерик Форсайт 1938 йилда Англия жануби-шарқидаги Кент графлиги Ашфорд шаҳрида туғилган. Британия қироллик ҳаво кучларида учувчи бўлиб хизмат қилганидан сўнг, Париждаги Reuters ахборот агентлигининг мухбири бўлиб ишлаган, жумладан, 1961 йилда Франция президенти генерал Шарл де Голлга суиқасд пайтида ҳам. Форсайтнинг ўша даврдаги тажрибаси кейинчалик унинг 1971 йилда нашр этилган «Шоқол куни» романига асос бўлган.
1960-йилларнинг ўрталарида Фредерик Форсайт BBC медиакомпанияси билан ҳамкорлик қила бошлади ва ҳарбий мухбир сифатида Нигериядаги қуролли можароларни ёритиб борди.
Форсайтнинг энг машҳур асарлари орасида «Уруш итлари», «ODESSA досеси», «Тўртинчи протокол» каби романлар бор. Ҳаммаси бўлиб 25 дан ортиқ китоб ёзган. Унинг асарлари дунё бўйлаб 75 миллион нусхадан ортиқ сотилган.
1997 йилда Буюк Британия қироличаси Елизавета II Фредерик Форсайтни Британия империясининг II даражали ордени билан тақдирлади. Бундан ташқари, у Британия криминалист ёзувчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган мукофот лауреати эди.
2015 йилда чоп этилган «Аутсайдер: менинг ҳаётим интрига сифатида» номли автобиографиясида ёзувчи 20 йилдан ортиқ Британия ташқи разведка хизмати MI6'га ишлаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, у бу ҳамкорлик учун ҳеч қачон тўлов олмаган. Мукофот сифатида MI6 Форсайтнинг қўлёзмаларини ўқиб чиқишга ва агарда улар ошкор этилиши мумкин бўлмаган маълумотларни топса, уни огоҳлантиришга рози бўлган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

12:07 / 21.06.2025
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

14:10 / 09.06.2025