Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Исроил бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янгради, Тел-Авив шаҳрида портлаш овозлари эшитилди.
Исроил мудофаа кучлари (IDF) 13 июнь куни кечқурун Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирганини эълон қилди.
«Мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш устида ишламоқда. Аҳолидан хавфсиз ҳудудларда бошпана топиш ва кейинги огоҳлантиришгача у ерда қолиш сўралади», дейилади IDF баёнотида.
Эрон Исроилга қарата 100 га яқин ракета учирди, деб хабар берди The Times of Israel ҳарбий манбага таяниб.
Исроил бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.
Шу билан бирга, Эроннинг ракета ҳужумидан сўнг Тел-Авив шаҳрида портлаш овозлари эшитилди, деб хабар берди Reuters.
Ракета зарбасидан кейин Тел-Авив узра тутун кўтарилди, деб ёзди The Times of Israel.
IDF хабарига кўра, Эрон Исроилга ўнлаб баллистик ракеталарни учирган.
Талофатлар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026