Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Рамзий тадбир Исроилнинг Эронга қилган ҳалокатли ҳужумларига қасос олиш шартлиги сифатида баҳоланади.
Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган Жамкарон масжиди узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди, деб хабар берди Tasnim агентлигига таяниб РИА Новости. Рамзий тадбир Исроилнинг Эронга қилган ҳалокатли ҳужумлари билан боғлиқ.
«Жамкарон жоме масжидининг фируза гумбази устига қизил байроқ кўтарилди, бу қон тўкилиши рамзи, халқ шафқатсиз қасос олишни талаб қилмоқда», дейилади хабарда.
Эронда қизил байроқ алоҳида ҳолатларда қон адоватига тайёрлик рамзи сифатида, кўпинча сиёсий-диний ишора сифатида кўтарилиши мумкин. Энг машҳур ҳолатлардан бири 2020 йил 4 январида генерал Қосим Сулаймоний (Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Ал-Қудс кучлари бошлиғи) АҚШ томонидан Ироқда ўлдирилганидан кейин содир бўлган.
Қизил байроқни кўтариш уруш эълон қилиш эмас, балки қасос олиш таҳдидидир. Байроқ қон, қасос, ғазаб, қурбонликни англатувчи тўқ қизил рангга эга.
Мавзуга оид
11:00
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026