Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди
Интерпол каналлари орқали олиб борилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро қўлга олинди.
Қайд қилинишича, Тошкент Халқаро аэропорт ҳудудида Миллий марказий бюро ходимлари томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароси ушланди. У Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, айбланувчи чет элга қочиб, терговдан яширинган ва халқаро қидирувга эълон қилинган.
Интерпол каналлари орқали БАА ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳаракатлари натижасида, қидирувдаги шахс Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ушланди ва кейинги тергов тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига чиқариб юборилди.
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026