Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ
Ҳозир бир баррель нархи 60 доллар қилиб белгиланган, бироқ энди уни 45 долларгача тушириш таклиф қилинмоқда.
АҚШ G7 музокаралари доирасида Россия нефтининг нарх чегарасини туширишга қарши чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg манбаларга таяниб.
Якуний қарор президент Доналд Трампда қолади ва у ҳали ҳам ўзгартирилиши мумкин, деб таъкидлади Bloomberg манбалари.
Нашр манбаларидан бирига кўра, Буюк Британия ва ЕИ нарх чегарасини АҚШ қарорисиз ҳам пасайтириш масаласини кўриб чиқиши мумкин, бироқ бу қадам G7 аъзоларининг барчаси томонидан бир овоздан маъқуллангандек самарали бўлмайди.
G7 2022 йил охирида Россия нефтига нарх чегарасини жорий этишга келишиб олди.У бир баррель учун 60 доллар қилиб белгиланган, бироқ энди уни бир баррель учун 45 долларгача тушириш таклиф қилинмоқда. Бу чоралар Россия бюджетига зарба бериш ва Украинадаги урушни молиялаштиришни мураккаблаштиришни мақсад қилган.
Европа Иттифоқи ўзининг навбатдаги, 18-санкция пакетига Россия нефти нархининг чегарасини пасайтиришни киритишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026