Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Ҳужумчи воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари билан отишмадан кейин қочиб кетган.
АҚШ Миннесота штати депутати Мелисса Хортман ва унинг эри ўлдирилди. Губернатор Тим Уолтц ҳодисани «сиёсий сабабларга кўра қотиллик» деб баҳолади ва штат «ажойиб етакчисини» йўқотганини таъкидлади. Бу ҳақда AP хабар берди.
«Миннесота штатида фожиа юз берди – дўстим ва ҳамкасбим, спикер Мелисса Хортман ва унинг турмуш ўртоғи Марк эрта тонгда отиб ўлдирилди. Барча белгилар сиёсий сабабларга кўра қотилликка ишора қилмоқда», деди губернатор.
Яна бир ҳодисада сенатор Жон Хоффман ва унинг рафиқаси оғир яраланди. Уолтц сўзларига кўра, иккаласи ҳам операция қилинган ва уларнинг тикланиши «эҳтиёткорона оптимистик» тарзда баҳоланмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи ўзини ҳуқуқ-тартибот органи ходими сифатида намоён қилган ва воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари билан отишмадан кейин қочиб кетган. Уни топиш учун штатда кенг кўламли операция давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026