Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди
Президент қайд этганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.
Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.
Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
07:18 / 05.05.2026