Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил сайёҳларга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратди
Бунинг учун махсус электрон платформа ишга туширилди. Бироқ у фақат мувофиқлаштириш учун мўлжалланган ва Исроилдан чиқиб кетиш нархи, вақти ёки усулини кафолатламайди.
Фото: Reuters
Исроил Туризм вазирлиги мамлакатда вақтинчалик бўлиб турган сайёҳларга хавфсиз тарзда чиқиб кетиш имконини берувчи махсус рақамли рўйхатдан ўтиш шаклини жорий қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд қилинишича, сайёҳлар ушбу электрон шакл орқали ўз маълумотларини тақдим этиши мумкин. Маълумотлар махсус рақамли платформада сақланади ва фақат зарурат туғилганда, Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгаши ва Транспорт вазирлиги билан баҳам кўрилади. Аммо бу шакл фақат мувофиқлаштириш учун мўлжалланган ва Исроилдан чиқиб кетиш нархи, вақти ёки усулини кафолатламайди. Исроил Туризм вазирлиги транспорт ёки саёҳат тадбирларини таъминлаш учун жавобгар эмас.
Таъкидланишича, айни пайтда Исроил ҳудудида тахминан 38 минг сайёҳ мавжуд. Уларнинг қанчаси ўзбекистонлик эканига аниқлик киритилмаган.
Элчихона хабарига кўра, Иордания ва Миср билан боғловчи барча назорат пунктлари очиқ. Кўплаб сайёҳлар айнан ушбу йўналишлар орқали Исроилни тарк этишни афзал кўрмоқда.
Шунингдек, сайёҳлар учун виртуал ахборот маркази ишга туширилган бўлиб, 24 соат давомида маълумот олиш мумкин.
Таъкидланишича, Исроил Туризм вазирлиги меҳмонхоналар ва бошқа жойлашув муассасалари билан ҳамкорликда ёрдамга муҳтож сайёҳларни аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
16:37 / 17.02.2026
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
19:13 / 16.02.2026
Исроил Фаластин ерларининг «де-факто аннексияси»ни тезлаштирди
19:09 / 16.02.2026