Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА раҳбари Эрон ядро қуроли ишлаб чиқараётганига ҳеч қандай далил йўқлигини айтди
Бироқ Эрон томонидан юзага келтирилган ноаниқлик «ҳар доим ёмон белги» эканини таъкидлади.
Халқаро атом энергияси агентлиги (АЭХА) Эрон ядровий қурол яратишга уринаётгани ҳақида аниқ далилларга эга эмас, бироқ Эрон томонидан юзага келтирилган ноаниқлик «ҳар доим ёмон белгидир», деди агентлик бош директори Рафаэл Гросси.
Дунёнинг ҳеч бир давлати Эрон каби уранни 60 фоизгача бойитмайди, бу техник жиҳатдан деярли 90 фоизга, яъни ядро қуроли яратиш учун зарур бўлган даражага яқин, деди Гросси матбуот анжуманида, Эрон бунга қанчалик яқин экани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
«Айни пайтда биз сиёсий таҳлилчилар ёки ҳукумат амалдорлари эмас, балки инспектормиз. Ядро қуроли бўйича фаол дастур борлигини айтиш учун бизга аниқ далиллар керак ва биз буни кўрмадик. Аммо бу улар жиддий ташвишланадиган зонада эмаслигини англатмайди», деди Гросси.
Аввалроқ, Исроил Эронга қарши ҳарбий операция олдидан Эрон атом бомбалари учун портлатгичлар тайёрлашни бошлагани ҳақида разведка маълумотлари борлигини маълум қилган эди.
АҚШ бундай маълумотларга эга эмас, бу унинг Исроил зарбаларига қўшилишни истамаслигини қисман тушунтиради.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026