Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил разведка марказига зарбалар берди. Исроил эса Аракдаги ядровий реакторни нишонга олди
Исроил армияси эса пайшанба тонгида Эрон ракеталари Беъер-Шева шаҳридаги йирик тиббиёт муассасасига зарба берганини айтиб чиқди. Эрон томони ракета ҳужумининг «асосий нишони» — Исроил армияси бош штаби ва разведка маркази эканини маълум қилди. Исроил тиббий хизматлари вакили ҳам Сорока касалхонасига етган зарар портлаш тўлқинлари сабаб юзага келганини тасдиқлади.

Фото: Getty images
Эроннинг тонгдаги зарбалари тўрт жойда нишонга етиб борган. Учта зарба Марказий Исроилда, хусусан Тел-Авив атрофидаги Гуш Дан ҳудудида қайд этилган. Ҳолон шаҳридаги бир бино бутунлай қулаб тушгани ҳақида хабарлар бор. Яна бир зарба Сорока касалхонаси яқинидаги ҳудудга берилган.
Бу касалхона — Исроилдаги энг йирик тиббиёт марказларидан бири бўлиб, айни пайтда Ғазодан келтирилган ярадор аскарларни қабул қилмоқда. Ракеталар бевосита касалхонани нишонга олмаган, балки ёнидаги бинога зарба берилган. Бироқ касалхонанинг ўзи ҳам кучли зарар кўрган ва тиббиёт ходимлари аҳолига у ерга яқинлашмаслик ҳақида чақириқ йўллаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Эроннинг сўнгги ракета ҳужумлари натижасида Исроилда жароҳат олганлар сони 47 нафарга етган. Исроилнинг тез ёрдам хизмати улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлигини, 2 нафари эса ўртача даражада жароҳат олганини маълум қилди. Яна 18 киши бошпаналарга югуриб кетаётганда турли жароҳатлар олган.
Шунингдек, пайшанба куни Эрон ракеталари Тел-Авив минтақасидаги Рамат Ган ҳудудига ва Фонд биржаси биносига ҳам зарар етказган. The Times of Israel нашри маълумотига кўра, ушбу ҳужумда камида 20 киши енгил тан жароҳати олган.

Исроил армияси эса пайшанба тонгида Эрон ҳудудидан Исроилга қарата ракеталар учирилганини тасдиқлади ва Беъер-Шева шаҳридаги йирик тиббиёт муассасаси — Сорока касалхонасига ракета зарбалари берганини айтиб чиқди.
IDF аҳолидан яқин орада огоҳлантириш бўлгунча умумий бошпаналарга ёки хавфсиз хоналарга кириб, у ерда қолишни сўраган. Исроил телеканаллари Сорока касалхонасидан тутун чиқаётганини жонли эфирда кўрсатмоқда, аҳоли у ерга бормаслик ҳақида огоҳлантирилган. Касалхона ҳозирда зарарни баҳолаш билан банд.
Al Jazeera мухбири Нур Одеҳнинг Исроил тиббий хизматлари вакилига таяниб хабар беришича, Сорока касалхонасига етган зарар ракетанинг бевосита урилиши эмас, портлаш тўлқинлари сабаб юзага келган. Бу Эрон давлат ОАВларининг ҳужум нишони касалхона ёнидаги «муҳим объект» бўлгани ҳақидаги даъволарини тасдиқлайди.

Исроил тез ёрдам хизмати матбуот котиби Исроил ОАВларига берган баёнотида касалхонадан хавфли моддалар сизиб чиқиши йўқлигини айтди — бу ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга расман нуқта қўйди. Исроил расмийси Тел-Авивдаги Исроил фонд биржаси биноси ҳам зарарланганини қўшимча қилди.
Эрон расмий ахборот агентлиги - IRNA берган баёнотида, бугунги тонгдаги ракета ҳужумининг «асосий нишони» — Исроил армияси бош штаби ва разведка маркази (IDF C4I ) бўлиб, у Гав-Ям технологик паркида жойлашганини билдирган. Бу объект Беъер-Шева шаҳридаги Сорока касалхонаси ёнида жойлашган.
IRNA'га кўра, касалхонага етган зарар фақат зарбанинг портлаш тўлқинлари оқибатида келиб чиққан, яъни тўғридан тўғри нишонга олинмаган. «Ҳарбий инфратузилма аниқ ва бевосита нишонга олинган», - дейилади хабарда.
Ўз навбатида Исроил армияси ўз қирувчи самолётлари туни билан Эрон бўйлаб ўнлаб нишонларга ҳужум уюштирганини, жумладан, Аракдаги оғир сув ядровий реактори ҳам нишонга олинганини маълум қилди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, улар айнан плутоний ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган реактор ядро муҳрининг тузилмасига зарба берган. Бу объект орқали ядровий қурол учун материал ишлаб чиқарилишининг олдини олиш мақсад қилингани айтилмоқда.
Шунингдек, Исроил армияси Натанз минтақасидаги «ядровий қурол ишлаб чиқариш объекти» ҳамда баллистик ракеталар учун қисмлар ишлаб чиқарадиган бир қатор заводлар ҳам нишонга олинганини айтмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди
Жаҳон | 08:00
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
Мавзуга оид

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

20:08 / 12.07.2025