Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин нега Россия Эронни қўллаб-қувватламагани ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия етакчиси шундай фикр билдирганларни фитначи деб атади.
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Москвани ишончсиз иттифоқчи деганларни «фитначилар» деб атади. Бу ҳақда у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида айтиб ўтди.
Бошловчи ундан «Россия Эронни қўллаб-қувватламади, шу туфайли ишончсиз иттифоқчи» деб айтаётганларга муносабат билдиришни сўради.
«Россиянинг иттифоқчи сифатида ишончсизлиги ҳақидаги бундай ривоятларни тарғиб қилаётганлар фитначи. Улар фитна қўзғатмоқда. Лекин бу уларга ёрдам бермайди. Улар ўз мақсадларига эриша олмайди», деди Путин.
Путиннинг таъкидлашича, дунёда содир бўлаётган барча можаролар турлича хусусиятга эга.
Аввалроқ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можарони шарҳлар экан, Путин Россия ҳар икки томон билан алоқадалигини ва Москва Эроннинг тинч ядровий дастурга бўлган ҳуқуқини ҳам, Исроилнинг ўз хавфсизлигини таъминлаш истагини ҳам ҳурмат қилишини айтган эди.
Эрон 2024 йилдан BRICS, 2023 йилдан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзоси ҳисобланади. Россия иккала блокда ҳам асосий рол ўйнайди, лекин бу ташкилотлар ҳарбий эмас.
Россия-Украина урушида Эрон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, хусусан, Москвага «Шоҳид» жанговар дронларини етказиб бермоқда.
Мавзуга оид
22:08 / 17.04.2026
Эрон футбол клублари сулҳ фонида легионерларни қайтара бошлади
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
18:23 / 17.04.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғозини барча савдо кемалари учун очганини эълон қилди
16:37 / 17.04.2026