Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди
Ҳужумга учраган нишонлар орасида Яздда жойлашган «Имом Ҳусайн» қўмондонлик маркази ҳам бўлиб, у ерда узоқ масофага мўлжалланган ракеталар сақланади.
Исроил Мудофаа армияси Эрон ҳарбий инфратузилмасига ҳужумларни давом эттирмоқда. 22 июн куни Исроил ҳарбийлари Исфаҳон, Бушеҳр, Аҳвоз, шунингдек, биринчи марта Язддаги ракета ва учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаларига зарбалар берди.
Қайд этилишича, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг 30 га яқин қирувчиси 60 дан ортиқ снарядлар учириб, бутун Эрон бўйлаб жойлашган ўнлаб ҳарбий нишонларга ҳужумлар уюштирган. Ҳужумга учраган нишонлар орасида Яздда жойлашган «Имом Ҳусайн» қўмондонлик маркази ҳам бўлиб, у ерда узоқ масофага мўлжалланган «Ҳоррамшаҳр» ракеталари сақланади. Таъкидланишича, Эрон ҳарбийлари олдинроқ ушбу қўмондонлик марказидан Исроилга 60 га яқин ракета учирган.
Параллел равишда Исфаҳон, Бушеҳр ва Аҳвоз шаҳарларида жойлашган ракета учириш қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяларини ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ҳарбий объектлар, қўмондонлик маркази ҳамда дрон омборларига зарбалар йўналтирилган.
Исроил Мудофаа армияси 13 июн кечаси Эронга қарши урушга киришиб, мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ва ядровий объектларга ҳужум қилди. Теҳрон ракета зарбалари билан Исроилга жавоб қайтарди. 22 июнга ўтар кечаси АҚШ ҳам урушга қўшилиб, Эроннинг муҳим учта ядровий объектига зарба берди. АҚШ ҳужумидан кейин Эрон якшанба куни Исроилга яна 30 га яқин ракета учирди. Улар Тел-Авив, Нес-Цион ва Ҳайфадаги турар жой ҳудудларига тушгани, шунингдек, ўнлаб одамлар жароҳат олгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон музокаралари қандай кетяпти?
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:34 / 12.06.2026