Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россияда миллий мессенжер яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ҳозирда РФнинг барча даражадаги таълим муассасалари томонидан фойдаланилаётган таълим сервислари ва чатлар ҳам ушбу мессенжерга кўчирилади.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатда миллий мессенжерни яратишни назарда тутувчи «маълумотлар алмашинуви бўйича кўп функционалли сервис тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий порталига жойлаштирилди.
Россия Давлат думаси 10 июнда миллий мессенжерни яратиш тўғрисидаги қонунни қабул қилганди. Таъкидланишича, миллий мессенжер ёрдамида фойдаланувчилар илова орқали ўзларининг электрон имзолари билан ҳужжатларни тасдиқлай олади. Шунингдек, фойдаланувчилар ундан қоғоз ҳужжатлар ўрнига ўз шахси, ёши, имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлашда ҳам фойдаланишлари мумкин.
Давлат Думаси томонидан қонун қабул қилинганидан сўнг маълум қилинишича, «ҳозирда барча даражадаги таълим муассасалари томонидан фойдаланилаётган таълим сервислари ва чатлар»ни ҳам ушбу мессенжерга кўчириш режалаштирилган.
Кўп функцияли сервис яратиш ва унинг фаолиятини таъминлаш билан шуғулланадиган ташкилотни танлаш Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилгани президент фармонида қайд этилган.
Meduza’нинг тахминича, VK томонидан ишлаб чиқилган Max сервиси давлат мессенжерига айланади. Max Хитойнинг WeChat иловасига ўхшаб кетади — у мессенжер, ижтимоий тармоқ, қидирув ва тўлов тизимларини ўзида бирлаштирган бўлиб, бир неча бор фойдаланувчиларни кузатиш ҳамда цензурада айбланган.
Мавзуга оид
08:37 / 04.06.2026
Max мессенджери App Storeʼдан олиб ташланди
09:12 / 16.12.2025
Телефон хавфсизлиги: зарарли APK файллардан сақланиш бўйича тавсиялар
12:23 / 08.12.2025
Telegram Passkey функциясини ишга туширди, энди парол ва SMS киритиш шарт эмас
19:29 / 22.09.2025