Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўлдирилгани тасдиқланди
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Али Шодмони ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил томонидан унинг ўлими ҳақида 17 июнда хабар берганди.
«Хатам-ал-Анбия» марказий штаби қўмондони Али Шодмони Исроил томонидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда идора баёнотига таяниб, Mehr агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Шодмони ўтган ҳафта оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Исроил Али Шодмони ўлдирилгани ҳақида 17 июн куни хабар берганди. ЦАҲАЛга кўра, у Эрон олий раҳнамосига яқин инсонлардан. Эрон Бош штабининг олдинги бошлиғи генерал Муҳаммад Бағирий 13 июнга ўтар кечаси берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган эди.
Шодмони Эрон армияси Бош штаби бошлиғи, шунингдек, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони лавозимида фаолият юритган. У 13 июн куни ўзидан олдинги раҳбар — Ғулом Али Рашид ўлдирилганидан кейин лавозимга тайинланган эди.
Штабга раҳбарлик қилишдан олдин Шодмони «Хатам ал-Анбия» қўмондони ўринбосари ва Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Тезкор бошқармаси бошлиғи бўлган. «Хатам ал-Анбия» жанговар ҳаракатларга раҳбарлик қилиш ва Эроннинг ўт очишни амалга ошириш билан боғлиқ режаларини тасдиқлашга масъул.
Мавзуга оид
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026