Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди
Россияда ота-оналар боланинг таълим олиш ҳуқуқини бузгани учун ўз ҳуқуқларидан маҳрум этилиши мумкин.
Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши (СПЧ) раҳбари Валерий Фадеев болалари мактабга бормаётган чет эл фуқароларини Россиядан чиқариб юборишга чақирди.
Унинг қайд этишича, Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Россияда ҳам ота-оналар боланинг таълим олиш ҳуқуқини бузгани учун ўз ҳуқуқларидан маҳрум этилиши мумкин. Аммо хорижликлар Россияга келиб, «фарзандларини мактабга беришни зарур деб ҳисобламайдилар».
Кенгаш матбуот хизмати, шунингдек, Россияда 785 мингдан ортиқ вояга етмаган чет эл фуқаролари бўлган Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган.
Шу билан бирга, мактабларда таълим олаётган чет эллик болалар сони 192,2 минг нафарни (жами 24,5 фоиз) ташкил этади.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026