Жамият | 11:06
472
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолган олти бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Қабордин-Болқория ҳудудларида қаровсиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Болалар омбудсмани кўмагида ташкил этилган репатриация жараёни давомида болаларга Россияда вақтинчалик шароит яратилган.

Фото: Болалар омбудсмани

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда болалар омбудсмани идораси.

Болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига қаровсиз қолган вояга етмаганларни ватанга қайтариш чоралари кўрилаётгани юзасидан сўров юборган.

Мурожаатда ИИВ ва ТИВ томонидан болалар репатриация қилингунга қадар, уларни РФдаги болалар муассасаларига вақтинча жойлаштиришда амалий ёрдам сўралган. Россия томонининг тезкор чоралари натижасида болалар учун муносиб шарт-шароитлар таъминланган.

Натижада Санкт-Петербургдан 2 нафар, Москва шаҳридан 1 нафар, Москва областидан 1 нафар, Татаристоннинг Қозон шахридан 1 нафар, Қабордин-Болқория Республикасидан 1 нафар бола ватанга қайтарилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид