Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди
Ҳиндистон ва Россия мудофаа вазирликлари раҳбарлари Хитойда Россиянинг С-400 ЗРКни етказиб бериш ва Су-30 МКИ қирувчиларини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Ню-Деҳлидаги ҳукумат.

Фото: Florence Lo/REUTERS
Ҳиндистон ва Россия Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексларини етказиб бериш, Су-30 МКИ қирувчиларини модернизация қилиш ва муҳим ҳарбий техникани сотиб олиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукумати 27 июн, жума куни Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши фонида икки давлат ташқи ишлар вазирлари - Ражнат Сингх ва Андрей Белоусов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг Instagramʼдаги саҳифасида айтилишича, Сингх ва Белоусов «Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама мудофаа ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича самарали музокаралар олиб борган».
Ўз навбатида, ТАСС агентлиги Ню-Деҳлининг Россия қуролларини харид қилиши «қисқа вақт ичида» амалга ошириши кераклигини таъкидлайди. «Бу икки давлат (мудофаа) вазирлари ўртасида «Синдур» операцияси ва мудофаа, айниқса, ҳаво ҳужумидан мудофаа, ҳаво-ҳаво синфидаги ракеталар, замонавий имкониятлар ва авиация платформаларини модернизация қилиш каби муҳим соҳаларда ишлаб чиқаришни кучайтириш зарурати фонида бўлиб ўтган энг муҳим учрашувлардан бири бўлди», — дея ТАСС Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги баёнотини келтиради.
Бунда Ҳиндистоннинг Покистон ҳудудида 7 май куни бошланган ҳарбий операциясига ишора қилинмоқда. Ўшанда Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистондаги, шунингдек, Кашмирнинг Покистон қисмидаги «террорчи» инфратузилмага ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бир неча ўн йиллардан бери кузатилаётган можаро 22 апрел куни Паҳалгам шаҳрида бир гуруҳ жангарилар томонидан уюштирилган ҳужумда 26 киши ҳалок бўлганидан сўнг авж олди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти сайёҳлар эди. Ҳиндистон Исломободни воқеага алоқадорликда айблади, бироқ Покистон бу айбловларни рад этиб, мустақил тергов ўтказишга чақирди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?
Ўзбекистон | 16:43
-
Ёзнинг жазирама кунларида аёллар терисини қандай парвариш қилиш керак?
Аёллар дунёси | 16:35
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
Мавзуга оид

11:06
Урушлар таққоси: 80 йил ўтиб нималар ўзгарди?

11:02
Матвиенко: Россияда «демографик махсус кучлар» тузилди

07:30
Ўзбекистонга шу йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн хорижий сайёҳ келди

23:10 / 25.07.2025