Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниялик тадқиқотчилар ҳафтасига тўрт кунлик иш режимининг самарадорлигини исботлади
Аниқланишича, иш кунлари сонини қисқартириш, масофадан ишлашга ўтиш, мослашувчан жадвал ва қўшимча таътиллар олиш имконияти ходимлар ҳамда бизнесга ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳафтасига тўрт кун ишлаш иш унумдорлигини ошириши, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни яхшилаши ҳамда иқтидорли ходимларни компанияда ушлаб қолишга ёрдам бериши мумкин. Мадриддаги Карлос III университетининг InnovaWorking илмий лойиҳаси мутахассислари шундай хулосага келди.
Тадқиқот натижалари Европа парламентида тақдим этилган. Муаллифларнинг таъкидлашича, иш кунлари сонини қисқартириш, масофадан ишлашга ўтиш, мослашувчан жадвал ва қўшимча таътиллар олиш имконияти ходимлар ҳамда бизнесга ижобий таъсир кўрсатади — бунда фақат компания раҳбарияти бунга ўзгаришларга жиддий ёндашиши керак.
InnovaWorking лойиҳасининг бош тадқиқотчиси Ана Белен Мунос Руиснинг тушунтиришича, Европанинг олтита давлати — Испания, Финландия, Франция, Венгрия, Ирландия ва Нидерландиянинг ҳам давлат, ҳам хусусий иқтисодий секторидаги меҳнат шароити, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат таҳлил қилинган.
«Тўрт кунлик иш ҳафтаси кўплаб малакали ходимларни жалб қилмоқда. Уни биринчи бўлиб жорий қилган компаниялар содиқ, сифатли ишлайдиган, бироқ қулайроқ шарт-шароитлар сабаб рақиб компанияларга ўтиб кетишлари мумкин бўлган ходимлар меҳрини қозонади. Шу боис, ушбу йўналишда биринчи бўлиб ҳаракат қилган компаниялар учун истеъдодли ходимлар олдида устунликка эришиш стратегик жиҳатдан жуда муҳим», — дея тушунтиради мутахассис Диас де Атаури.
Шу орқали иш ҳафтасининг қисқартирилиши нафақат ходимлар манфаатларига хизмат қилади, балки иш берувчиларга ҳам фойда келтиради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг августида Япония ўзининг меҳнаткаш халқини ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтказмоқчи экани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:49
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026