Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади
Президент томонидан «Мамлакатимизга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, бундан буён Тошкент вилоятининг (4 ва 5-тоифадаги) туманларида фаолият юритувчи, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан ташкил этилган ва рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)га ихтисослашган корхоналарга тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига қараб алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланади:
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;
- 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ – 7 йил муддатга.
Бундан буён «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш» каби йўналиш тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар тарқатиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатига киради.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларига чорвачилик тармоғи учун озуқабоп экинларни етиштириш учун ҳар бир гектарга 15 миллион сўмгача миқдорда олти ой муддатда қайтариш шартлари билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмайдиган ставкада (шундан 2 фоиз – банк маржаси) имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ўзгартиришлар қуйидагиларга киритилди:
- 2025 йил 11 апрелдаги «Тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон;
- 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026