Жаҳон | 14:13 / 01.07.2025
2784
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги олтин қазиб олиш концерни Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этади

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Магадан вилоятига амалий сафар давомида "Арбат" концерни кузатув кенгаши раиси Александр Басанский билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Мулоқот аввалида Александр Басанский концерни фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. "Арбат"концерни Магадан вилоятидаги 11 та объектда олтин қазиб олиш фаолияти шуғулланади. Маълум қилинишича, ҳозир кунда компанияда 900 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш имконияти борлиги таъкидланди.

"Айни пайтда концернга малакали машинистлар, ҳайдовчилар, механиклар ва бошқа мутахассислар зарур. Бу тоифадаги ходимлар учун муносиб иш ҳақи белгиланган, улар бепул турар жой ва уч маҳал овқат билан таъминланади", – деди Александр Басанский.

Ўз навбатида, Бош консулхона ходимлари бу масалада ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида "Арбат" концерни учун мутахассисларни қонуний асосда жалб етиш бўйича  ишларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги  вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид